Максим Шацких: "Бундай майдонда чиройли футбол ўйнаш қийин"

Ўзбекистон Кубоги чорак финалида "Пахтакор" "Бунёдкор" майдонида мезбонларни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб ярим финалга йўл олди. Ўйиндан кейин "Пахтакор" устози Максим Шацких матбуот анжуманида иштирок этди. 

"Ҳақиқий Кубок ўйини бўлди. Дербига хос баҳс кечди. Вазиятларни кўп юзага келтирдик, бироқ улардан фойдаланишда хатолар учради. Энди икки кундан кейин ўтадиган учрашувга тайёрланамиз. Майдон ҳолати яхшироқ ўйнашга йўл қўймади. Бундай майдонда чиройли футбол ўйнаш қийин. Асосий бўлимларда гол ура олмаганимиз туфайли яна ярим соат тер тўкдик. 

Алижоновни майдон сифати ёмонлиги сабабли асрашга қарор қилдик. Ибрагимов эса оёғидаги оғриқдан шикоят қилди. Уни шу сабабли алмаштирдик. Маҳаммаджонов аввалги ўйинда кичик жароҳат олган.

Ҳамралиев ўнг қанотда яхши ўйин кўрсатди. У ҳужумларда ҳам фаол иштирок этишга интилди. Барча футболчи тактик кўрсатмаларни яхши бажарди".

"Пахтакор" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!