Максим Шацких "Бунёдкор"га қарши қийин учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди
Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Бунёдкор" ҳамда "Пахтакор" жамоалари (1:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Максим Шацких матбуот анжуманида иштирок этди ва ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Мухлисларга ўйинимиз ёқди деб ўйлайман. Кўплаб ҳужумлар уюштирдик. Баъзида шундай ҳолатлар бўлади, тўп дарвозага кирмайди. Жуда кўп кескин вазиятлар яратдик. Ўйин охирида характер кўрсатиб, муҳим уч очкога эга бўлдик.
Холматов яхши ҳаракат қилди. Биз унга янги позиция топдик. Курашга киришиб, тўп билан юришни ёқтиради. Машғулотларда буни текширдик. Ҳамробеков ҳам жуда яхши ўйнади. Ҳамралиев сафардан келгани сабабли Одилни ҳимояда ўйнатдик.
Жамоавий ҳаракатлардан қониқиш ҳосил қилдим. Қанотдан ҳам, марказдан ҳам кўп ҳужумга ўтдик. Иккинчи бўлимда янада олдинроққа чиқиб, рақибга юқорироқда босим
ўтказдик. Биринчи гол урилганда жуда яхши комбинация юзага келтирилди.
Файзуллаев ҳужум ортида ва қанотларда бирдек ўйнай олади. Тез, техникаси юқори, ақлли ҳаракат қилади. Рақибга қараб унинг кучли жиҳатларидан максимум фойдаланишга интиламиз.
Фикрлар