Максим Шацких: "Исталган ўйин учун камида 3 та режа билан майдонга тушамиз"

Эртага Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи илк тури доирасида "Пахтакор" - "Ал Айн" учрашуви бўлиб ўтади. Мазкур баҳс олдидан вакилларимиз бош мураббийи Максим Шацких матбуот анжуманида иштирок этиб, ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ҳаммага хайрли кун! Эртанги рақибимиз кучли. Биз бу ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик. "Ал Айн" сафида тажрибали ва юқори савияли футболчилар тўп тепади. Эртага мухлисларимиз учун ижобий натижа кўрсатиш учун ҳаракат қиламиз. 

Биз эртага футболчилар ўрнини тўлдириш имконига эгамиз. Асосий таркиб масаласини эртага ҳал қиламиз. Мусобақада иложи борича узоқроққа боришга ҳаракат қиламиз. Мухлисларимиз учун ижобий натижалар кўрсатиш учун тер тўкамиз. 

Ўз майдонимизда ўйнамаслигимиз қандай таъсир қилишини аниқ билмайман, очиғи. Нима бўлишини эртага кўрамиз.

Чемпионлар лигасида кучсиз жамоанинг ўзи йўқ, деб ҳисоблайман. Ҳар бир жамоа етарлича кучга эга. Эртага биринчи ўйин ва биз ғалаба билан якунлашни мақсад қилганмиз. 

ОЧЛ формати биз учун қулай. Сабаби, биз ҳозир ўйин амалиётига эга бўлиб турибмиз. Аммо плей-офф ўйинларининг қишда бўлиши биз учун муаммо. Чунки ўша пайтда Ўзбекистонда мавсум энди бошланаётган бўлади.  

Биз нафақат Черансиз, балки бошқа футболчиларсиз ҳам ўйнашга қодирмиз. Ҳар бир беллашув учун алоҳида тактик режаларимиз бор. Исталган ўйин учун камида 3 та режа билан майдонга тушамиз. Шундай экан, қайсидир футболчимизни персонал қўриқлашса, биз қийналиб қолмаймиз!", - деди мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Пахтакор босс
18/09/2023 16:08
Омад!
&
jamolidin
18/09/2023 17:10
qotoqni yebsan ahmoq