Максим Шацких "ўзбек класикоси"да қўлга киритилган ғалабадан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди

Ўзбекистон Суперлигаси 14-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Пахтакор" учрашуви якунига етди. Унда пойтахтликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдаги голларга Сардор Собирхўжаев ва Драган Черан муаллифлик қилди. Водийда қўлга киритилган уч очкодан сўнг "шерлар" устози Максим Шацких ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйин қизиқарли ва кескин курашлар остида бўлиб ўтди. Агар вазиятлардан самарали фойдаланганимизда, биринчи бўлимнинг ўзида баҳс тақдирини ҳал этишимиз мумкин эди. Бироқ улардан фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда "Нефтчи" бизга муаммо яратишга уринди, лекин қизил карточкадан сўнг биз тўлиқ устунликка эга бўлдик. Иккинчи гол ўйинга деярли якун ясади. Кейин тўпни хотиржам назорат қилиб, баҳсни ниҳоясига етказдик.

Жамоага янги қўшилган футболчилардан кўнглим тўлмоқда. Тактик услубга ҳар бир ўйинчи кўникиб олгач, янада яхшироқ футбол кўрсатамиз.

Ҳар бир рақиб жиддий қийинчилик туғдириши мумкин. "Нефтчи" охирги ўринларда бормоқда, лекин улар ҳар қандай рақибга жиддий муаммо туғдира олади. Суперлигада барча майдонлар яхши бўлишини истардим. Шунда ўйинлар тезроқ, кескинроқ кечади. Ушбу майдон ҳолати ёмон эмас, аммо уч жамоанинг ўйин ўтказаётгани сабабли чим ачинарли аҳволга келиб қолиши мумкин. Кейинги йил ҳам Фарғонада ўйнашдан хурсанд бўламиз. Футбол ишқибозлар учун ўйналади", — дейди Шацких ўйиндан кейинги матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, сафарда қўлга киритган ғалабадан кейин "Пахтакор" ҳисобидаги очколар сони 30 тага етди ва турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилиб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Абдухаликов Мухаммад
14/08/2022 11:19
Шевченко давридаги футболки андижон такрорлаши керак
Абдухаликов Мухаммад
14/08/2022 11:19
Шевченко давридаги футболки андижон такрорлаши керак