Максим Шацких премьер-лига клуби бош мураббийига айланиши мумкин

"Ротор" ўзининг расмий сайтида бош мураббий Александр Хацкевич истеъфога чиқарилганини маълум қилди.

Волгоград клуби раҳбарияти жамоанинг сўнгги пайтларда қайд этаётган қониқарсиз натижалари сабаб шундай қарорга келган.

Россия премьер-лигасида 13-ўринда бораётган “Ротор”нинг янги бош мураббийи ким бўлиши ҳозирча номаълум.

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик таниқли футболчи Максим Шацких “Ротор”нинг катта мураббийи ҳисобланади ва янги лавозимга ҳам айнан унинг ўзи тайинланиш эҳтимоли йўқ эмас.

макс

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!