Мальдив - Шри Ланка учрашувидан сўнг ҳар икки жамоа бош мураббийлари матбуот анжуманида иштирок этди

Осиё Кубоги-2023 3-саралаш босқичи доирасидаги Мальдив ороллари - Шри Ланка учрашуви ниҳоясига етди. Унда мальдивликлар 1:0 ҳисобида зафар қучди. Беллашувдан сўнг Шри Ланка терма жамоаси бош мураббийи Муҳаммад Ҳассан қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

"Биз ёмон натижа қайд этдик. Бироқ шуни айтишим керак, бир ой олдин ҳам бу жамоа йиғилиши ҳали номаълум эди. Мамлакатдаги вазият сабабли, бизнинг иштирокимиз савол остида эди. Лекин бор имкониятимизни ишга солиб бу босқичда қатнашдик. Ташкилотчилик учун Ўзбекистон футбол ассоциациясига миннатдорчилик билдирмоқчиман. Бу турнирни энг зўр жамоаси, бу шубҳасиз Ўзбекистон. Биз бундай рақиб билан ўйнаб, ўзимизни имкониятларимизни текшириб олганимиздан хурсандмиз.

Малдив терма жамоаси бош мураббийи Франческо:

"Ғалабадан жуда ҳам хурсандмиз, чунки бу биз учун жуда муҳим ғалаба. Биз ўйин услубимизни шунга қараб ташкил этдик, биринчи навбатда бу футболчиларимни ғалабаси.

Ўзбекистон бизда жуда юқори таассурот қолдирди. Биз яхши жамоалар билан ўйнадик. Сречко Катанец билан суҳбатлашишга муваффақ бўлдим. Ундан жамоаси ва иш фаолияти ҳақида сўрадим. У ўзида яхши даражадаги футболчилар борлигини, бир икки футболчилари доимий асосий таркибда ўйнамаётгани уни озгина ҳавотирга солаётганини, лекин яхши натижа қайд эта олишларига ишонишини айтди.

Бизни жамоамиз кейинчалик ҳам ўсишда давом этади деган умиддамиз".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!