“Maldonado Cup”. Ёшларимиз икки киши кам бўлиб ҳаракат қилиб, Аргентинага имкониятни бой берди
Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоасининг аргентиналик тенгқурларига қарши “Maldonado Cup” доирасидаги учрашувда майдонга тушди. Тенг курашлар остида кечган беллашувда вакилларимиз 0:2 ҳисобида мағлубитга учради.
Ўйиндаги голларга Томас Куммер ва Маэстро Пуч каби футболчилар муаллифлик қилишди. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, терма жамоамизнинг икки футболчиси қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этишди.
Ўзбекистон — Аргентина 0:2
Голлар: Томас Куммер 38, Маэстро Пуч 86.
Четлатиш: Беҳруз Аскаров, Абубакр Ашуров.
Фикрлар