Малком "Барселона"да киритган энг чиройли голи қайсилигини айтди

Санкт-Петербургнинг "Зенит" клуби ярим ҳимоячиси Малком "Барселона" сафида киритган энг чиройли голи ҳақида гапирди.

“Реал” дарвозасига урган голим “Барселона”даги энг зўри эди. Кейин “Интер”га урган голим ҳам чиройли бўлган. Бу орзу эди. “Барса” сафида майдонда ва ундан ташқарида кўп нарсаларни ўргандим”, - дейди бразилиялик футболчи.

23 ёшли Малком 2019 йилнинг ёзида 40 млн евро эвазига “Барселона”дан “Зенит”га кўчиб ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!