Малком операцияга ётқизилди. У қишгача ўйнамайди

"Зенит" ярим ҳимоячиси Малком операцияга ётқизилди.

"Сўнгги текширув натижалари, Европа ва Россиянинг етакчи тиббий марказлари билан маслаҳатлашув натижаларига кўра, "Зенит" тиббий ходимлари ўйинчини операция қилишга қарор қилишди.

Жараён муваффақиятли ўтди. Бугун Малком Финляндиядан Санкт-Петербургга қайтмоқда. У ерда бразилиялик футболчи индивидуал дастур бўйича тикланади,” - дейилмоқда Зенит баёнотида.

Малком чап оёқнинг сон қисмидан жароҳат олган. Дастлаб жароҳат унчалик жиддий деб ҳисобланмаган, шунинг учун клуб жарроҳлик амалиётисиз даволанишга умид қилган. Аммо ижобий динамика кузатилмагани учун операцияни ўтказишга қарор қилинди.

Футболчининг сафга қайтиши тахминан 2 ойни ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, Малком август ойида "Барселона"дан "Зенит"га 40 млн евро эвазига трансфер қилинган эди. Санкт-Питербургликлар сафида иккита учрашув ўтказишга улгурди. РПЛнинг 5-турида "Динамо" (2:0) га қарши баҳсда жароҳат олган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!