Малком Россия чемпионатига йўл олиши мумкин
Ads

Каталониянинг "Барселона" клуби жорий ёзги трансферлар даврида бразилиялик вингер Малкомни сотиб юборишни режалаштирган. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “кўк-анор ранглилар” 22 ёшли футболчини 40 млн евродан камига қўйиб юборишмайди. Айтиш керакки, унга Санкт-Петербургнинг “Зенит” клуби ҳам жиддий қизиқиб қолган. Россиянинг амалдаги чемпиони Малком учун “Барса”га сўраётган маблағини тўлаши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” Малкомни бундан бир йил муқаддам “Бордо”дан 41 млн евро эвазига сотиб олган эди. У ўтган мавсум 24та ўйинда майдонга тушди ва 4та гол ҳамда 2та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.

Минбар

Барча блоглар