Малком "Зенит"ни танлади. Чунки...

Каталониянинг "Барселона" клуби вингери Малком фаолиятини қайси жамоада давом эттириш масаласида бир қарорга келди.

Sport.es нашри тарқатган хабаргак кўра 22 ёшли бразилиялик футболчи "Зенит" ва "Эвертон" клублари ўртасида танловни амалга оширди. Якунда эса у Россия чемпиони сафига ўтишни танлади.

Гап шундаки, питерликлар Малкомга нисбатан яхшироқ маош таклиф қилишган. Аниқроғи, агар у “Зенит”га ўтса, у ҳолда йилига 6,5 млн евро маош олиши мумкин.

Маълумот учун, Малком ўтган мавсум “Барселона” сафида 24та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!