Малкомнинг "Ал-Ҳилол"га трансферидан "Барселона" қанча даромад кўради?

Бразилиялик ҳужумчи Малкомнинг "Ал-Ҳилол"га ўтиши "Барселона"га ҳам даромад келтиради.

«Зенит» 26 ёшли футболчисини Саудия Арабистони клубига 60 миллион еврога сотмоқда. Питерликлар уни 2019 йилда "Барселона"дан 40 миллион еврога сотиб олишган эди.

Mundo Deportivo хабар беришича, шартномага кўра каталонияликлар "Зенит"нинг ушбу трансфердан кўрадиган фойдасининг 7,5 фоизини (яъни 1,5 миллион евро) олишга ҳақли.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!