"Ман Сити" - "Вест Хэм" учрашуви "Сиара" бўрони туфайли қолдирилди

Ангия Премьер лигасининг 26-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" ва "Вест Хэм" қарама-қаршилиги об-ҳавонинг ноқулайлиги туфайли қолдирилди.

"Шахарликлар"нинг матбуот хизмати хабар беришича, ўта оғир ва кескинлашган об-ҳаво шароити туфайли стадиондаги ишқибозлар ва техник ходимларнинг манфаатини ўйлаган ҳолда учрашув қолдирилди.

Ўйиннинг янги вақти ва санаси тасдиқланмади.

Маълумот учун, об-ҳаво шароитининг ёмонлашиши Англияга келаётган кучли "Сиара" бўрони билан боғлиқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!