Мана энди "Реал"нинг "ақли кирди"
ПСЖ клубининг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Ашраф Ҳакими ўзи тарбия топган “Реал”га қайтиши мумкин. Бу ҳақда El Nacional нашри хабар бермоқда.
Манбанинг ёзишича, "қироллик клуби" раҳбарияти марокашлик футболчини яқин вақт ичида ўз сафига қўшиб олмоқчи. “Қаймоқранглилар” 24 ёшли футболчини Дани Карвахалга муқобил номзод деб ҳисобламоқда.
Маълумот учун, Ашраф 2006 йилдан 2020 йилгача "Реал" сафида ўйнаган. 2020 йилда у "Интер"га сотиб юборилди ва бир мавсум ўтиб ПСЖга ўтди.
Ашрафнинг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ўрталарига қадар имзоланган. Унинг трансфер нархи эса 70 миллион еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар