Мана! "Навбаҳор" мухлислари учун хушхабар!

"Юртимизда Ватанимиз мустақиллигининг 32 йиллик тантаналари кенг нишонланаётган шу кунларда Наманган вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкат Шокиржанович Абдураззоқовнинг ташаббуси билан “Навбаҳор” жамоасининг кўп минг сонли мухлисларининг фидойиликларига ҳурмат тариқасида, қолаверса, Ватанимиз истиқлолининг 32 йиллигига совға сифатида 3 сентябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Coca Cola кубогининг чорак финалидан ўрин олган “Навбаҳор” – “Сурхон” учрашувига кириш БЕПУЛ қилиб белгиланди.

Бу ҳам, албатта, футбол мухлислари аудиториясини кенгайтириш, стадионга томошабинларни жалб қилиш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ишларнинг узвий давомидир.

Шу муносабат билан, мухлисларга 3 сентябрь кунги учрашувда Наманган шаҳар, Давлатобод туманидаги “Марказий” ўйингоҳига бепул ташриф буюриб, стадиондаги CIP сектордан ташқари, бошқа барча секторларга жойлашишлари мумкинлигини маълум қиламиз", - дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.
Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” – “Сурхон” учрашуви бугун соат 18:00 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!