Мана сизга драма! "Атлетико" сўнгги сонияларда пенальтидан гол ура олмай, плей-оффдан маҳрум бўлди

Европа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 5-туридан ўрин олган "Атлетико" - "Байер" учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда жамаолар 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. 

"Матрасчилар" сафида Карраско ҳамда Де Пауль гол урган бўлса, немислардан Диаби ҳамда Хадсон-Одои ўз номини таблога ёздириб қўйди.

Қайд этиш лозим, "Атлетико" футболчиси Карраско 90+9-дақиқада пенальтидан унумли фойдалана олмади. 

Шу тариқа, "матрасчилар" плей-офф йўлланмасидан маҳрум бўлди. 

photo_2022-10-27_02-05-27

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!