
Манба: Элдор Шомуродов "Рома" билан шартномасини узайтиради
Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов "Рома" билан шартномасини узайтиради. Бу ҳақда италиялик инсайдер Никола Скира хабар бермоқда.
Футболчи ҳам "Рома"да қолишни истайди. Клуб январда Шомуродовни сотишга яқин бўлган, аммо бош мураббий Клаудио Раньери уни сақлаб қолишга қарор қилди. Айни дамда 29 ёшли ҳужумчи муҳим ва ҳал қилувчи голларни урмоқда.
Эслатиб ўтамиз, терма жамоамиз сардори "бўрилар" билан жорий мавсум А Серияда 22 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва 2 та самарали узатмани амалга оширди.
Comments