Манба: "Ливерпуль" Конатега янги шартнома таклиф қилди
"Ливерпуль" раҳбарияти ҳимоячи Ибраима Конатега шартномани узайтириш бўйича якуний таклифини берди, дея хабар берди "Indykaila News".
Манбанинг сўзларига кўра, агар Конате шартномани узайтиришга рози бўлса, у "Ливерпуль"нинг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бирига айланади. "Реал Мадрид" ҳам ҳимоячига фаол қизиқиш билдирмоқда. Бу мавсумда 26 ёшли француз барча мусобақаларда 16 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди.
Конатенинг мерсисайдликлар билан амалдаги шартномаси келаси ёзда тугайди. "Transfermarkt" маълумотларига кўра, футболчи 55 миллион еврога баҳоланмоқда.



Фикрлар