Манба: Лукаку ёзда "Милан"га кўчиб ўтади
Ромелу Лукаку бу ёзда "Наполи" клубини тарк этиши эҳтимоли юқори. Журналист Маттео Мореттонинг сўзларига кўра, бельгиялик ҳужумчи "Милан"га кўчиб ўтиши мумкин.
"Россонерилар" 32 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олиши кутилмоқда. Лукаку 2024 йилда "Челси"дан "Наполи"га 30 миллион евро эвазига келиб қўшилган эди. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йил 30 июнгача амал қилади.
Ушбу мавсумда Ромелу "Наполи" клуби сафида барча мусобақаларда етти марта майдонга тушиб, битта гол урди. "Тransfermarkt" Лукакунинг нархини 12 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар