Манба: Месси "Барселона"га қайтиши мумкин

Ҳужумчи Лионель Месси мавсум сўнггида "Барселона"га қайтииши мумкин. 

"Jijantes" клуби журналисти Жерар Ромеронинг сўзларига кўра, Месси, унинг отаси ва футболчининг атрофидагилар Леонинг Каталонияга қайтиши учун ҳаракатни бошлаган. Футболчининг отаси Хорхе Лапорта билан, Месси эса Хави билан музокаралар олиб бормоқда. 

"Месси қайтади, демоқчи эмасман. Бироқ позициялар яқинлашмоқда. Ҳеч ким ишонмаган воқелик юз бериши мумкин. Хави ва Лео доимий мулоқотда", - деди Ромеро. 

Маълумот учун, аргентиналик юлдузнинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси мавсум сўнггида якунига етади. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!