Манба: "Наполи" футболчиси "Лейпциг" билан келишувга эришди

"Наполи" футболчиси Элиф Элмас фаолиятини Германия Бундеслигасида давом эттиради. У "Лейпциг" жамоаси билан келишувга эришди. 

Таниқли журналист Фабрицио Романонинг хабар беришича, янги йилдан Элмас "Лейпциг" шарафини ҳимоя қилади. Унинг учун немислар Неапол клубига 25 миллион евро тўлаб беради. Футболчи йил охирида тиббий кўрикдан ўтиши айтилмоқда. 

Маълумот ўрнида, Элиф жорий мавсум А Сериянинг 11 ўйинида 2 гол уришга муваффақ бўлди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!