Манба: "Ньюкасл" 70 миллион еврога футболчи харид қилди

Ҳужумчи Александр Исак "Ньюкасл" билан шартнома имзолади. Журналист Дэвид Орнштейннинг сўзларига кўра, швед аллақачон тиббий кўрикдан ўтган, кейин эса 6 йиллик шартномага имзо чеккан.

Аввалроқ "Ньюкасл" бош мураббийи Эдди Хоу клуб Исакни сотиб олишга жуда яқин эканлигини тасдиқлаган эди. Шу тариқа, келишув ҳақидаги расмий эълон тез орада маълум қилинади.

Эслатиб ўтамиз, “Реал Сосьедад” ҳужумчиси инглиз клубига 70 миллион еврога тушади. Футболчи сан-себастьянликлар тарихидаги энг қиммат сотилган футболчига айланади.

Исак "Ньюкасл"нинг "Вулверхэмптон"га қарши ўйинда дебют қилиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!