Манба: Одил Аҳмедовнинг янги жамоаси маълум (Фото)
Германиянинг Transfermarkt.de сайти Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедовнинг янги жамоасини маълум қилди.
Манбанинг хабарига кўра, 33 ёшли футболчи фаолиятини Хитой Суперлигаси вакили "Шицзячжуан Эвер Брайт" кўрсатилган. Аҳмедов янги жамоаси сафига эркин агент мақомида қўшилган, дея қўшимча қилмоқда немис нашри.
Маълумот учун, Хитой чемпионати 21 апрелда старт олади. Клуб ҳозирча Аҳмедов трансферини расман эълон қилмади.
Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг!
Фикрлар