Манба: "Реал" Мбаппени сотиб олиш фикридан қайтмаган
Мадриднинг "Реал" клуби ПСЖ футболчиси Килиан Мбаппени сотиб олиш фикридан қайтмаган, деб хабар берди "Marca" нашри.
Манбага кўра, франциялик футболчи парижликлар билан уч йил эмас, балки 2+1 схемаси бўйича шартнома имзолаган. Мбаппенинг ўзи 2023/2024 йилги мавсум охирида ПСЖда қолиш ёки кетиш ҳақида қарор қабул қилади. "Реал" Мадрид эса бундан унумли фойдаланиб қолиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ёзда Мбаппенинг "қироллик клуби"га ўтиши амалга ошишга яқин турган эди. Бироқ Килиан сўнгги лаҳзада ПСЖ билан янги шартнома имзолади. Унинг шартларига кўра, 23 ёшли ҳужумчи уч мавсумда 600 миллион евро ишлаб олиши мумкин.
Фикрлар