Mанба: Салоҳнинг келажаги борасидаги позицияси маълум бўлди
Муҳаммад Салоҳ "Ливерпуль"дан эҳтимолий кетиши ҳақидаги миш-мишларга хотиржам муносабатда бўлмоқда. Бу ҳақда Transfer News Live хабар берди.
Манба маълумотига кўра, агар ёзда Саудия Арабистони клубларидан бирига ўтиш амалга ошмаса, мисрлик ҳужумчи мерсисайдликлар сафида қолади ва амалдаги шартномасини охиригача бажаради.
Унинг инглиз клуби билан тузган шартномаси 2027 йилнинг ёзигача амал қилади.
Маълумот учун, Салоҳ "Ливерпуль"га ўтганидан буён 429 та расмий ўйинда майдонга тушиб, 252 та гол урган ва 121 та голли узатмани амалга оширган.
Фикрлар