Манба: Сервер Жепаров фаолиятини Эроннинг
Ads

Аввал хабар берганимиздек, Эрон чемпионати иштирокчиси Теҳроннинг "Истиқлол" клуби Ўзбекистон терма жамоаси ва "Локомотив" клуби ярим ҳимоячиси Сервер Жепаровга бир ярим йиллик шартнома таклиф қилиши кутилаётган эди.

Форс нашрлари терма жамоамиз аъзоси "Истиқлол" клубида бир йил муддат давомида ижара асосида тўп суриши мумкинлиги ҳақида хабар тарқатди. “Тасним” ахборот агентлиги ҳам бу хабарни тасдиқлаб, Эрон клуби футболчи учун 800 минг евро миқдоридаги маблағ сарфлаши ҳақида маълумот берди. 

Бироз аввал, "Истиқлол" клубида фаолият олиб борадиган ишончли манбанинг SPORTS.uz ахборот порталига маълум қилишича, томонлар шартнома имзолаш борасида якуний қарорга келишган. Хабарга қўшимча қилинишича, Сервер Жепаров бугун Теҳрон шаҳрига етиб боради.

Бироқ, Сервер Жепаровнинг Эрон клуби билан шартнома имзолаши ҳақида Тошкентнинг "Локомотив" ва Теҳроннинг "Истиқлол" клублари, шунингдек футболчининг ўзи ҳам расмий маълумот бермаган.

SPORTS.uz  ахборот портали Сервер Жепаров трансфери бўйича воқеалар ривожини узлуксиз кузатиб бормоқда ва янги маълумотлар пайдо бўлиши билан ўқувчиларимиз эътиборига ҳавола этилади. 

SPORTS.uz сайтини кузатиб боринг.

Минбар

Барча блоглар