Манба: Тибо Куртуа эл-класикода жамоасига ёрдам бера олмайди
"Реал" Мадрид асосий дарвозабони Тибо Куртуа "Барселона"га қарши эл-класико ўйинини ўтказиб юборади. Бу ҳақда Испаниянинг нуфузли "Marca" нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, у ҳали жароҳатдан тўлиқ тикланмаган. Шу тариқа, катта эҳтимол билан "Реал" - "Барселона" ўйинида мезбонлар дарвозасини Андрей Лунин қўриқлайди.
Эслатиб ўтамиз, эл-класико 16 октябрь куни 19:15 да старт олади. Айни пайтда икки жамоа бир хил 22 очко тўплаган ҳолда, турнир жадвалининг биринчи ва иккинчи поғонасини банд этиб турибди.
Фикрлар