Манба Зидан келажаги бўйича клубнинг қарори қатъий эканини маълум қилди

"Реал" раҳбарияти жамоа бош мураббийи Зинедин Зиданга ишонишда давом этади, дея хабар бермоқда As нашри.

Мадридликлар "Алавес" ва "Шахтёр"га қарши ўйинларда мағлубиятга учрагани ортидан Marca нашри клубда мутахассисга бўлган ишонч камайгани ҳақида хабар берган эди

Бироқ директорлар кенгашининг мавсум бюджети тақсимоти бўйича навбатдаги йиғилиши олдидан манба ушбу маълумотни рад этиб чиқди.

"Зиданнинг "Реал"даги келажаги кун тартибида эмас. Клуб мураббийнинг қарорларини шубҳа остига олмаяпти. У "Реал" тарихининг бир бўлагига айланган, шундай экан унинг келажагини муҳокама қилиш ярамайди. Биз ҳамон Чемпионлар лигасида биринчи ўринни эгаллаш имкониятига эгамиз.

Клуб Зиданни шубҳасиз қўллаб-қувватлайди",- As нашри "Реал"даги ишончли манбанинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!