Манчестер дербиси вақтида “Сити” мухлиси ҳаётдан кўз юмди

  • 17 декабрь, 2024, 08:30
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Англия Премьер-лигасининг 16-туридан ўрин олган “Манчестер Сити” ва “Манчестер Юнайтед” ўртасидаги учрашув вақтида “шаҳарликлар” мухлиси ҳаётдан кўз юмди.

 Бу ҳақда “Манчестер Сити” матбуот хиўмати хабар берди.

- “Манчестер Сити” ўйин вақтида садоқатли мухлисларидан бири вафот этганидан хабардор. Клубнинг барча вакиллари марҳумнинг оиласи ва яқинлари қайғусига шерик эканини билдиради, - дейилади клуб баёнотида.   

“Манчестер Сити” дербида Рубен Аморим шогирдларига 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйди. Хосеп Гвардиола шогирдлари беллашувнинг 88-дақиқасигача ҳисобда олдинда борганига қарамай, ўйин охирига иккита гол ўтказиб юборди.

Шу тариқа, “шаҳарликлар” сўнгги 11 та учрашувдан саккизтасида мағлубият аламини тотиб кўрди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!