Манчестер грандлари Англия терма жамоаси аъзоси учун кураш олиб боришмоқда

"Манчестер Юнайтед" ва "Манчестер Сити" клублари "Лестер" ҳимоячиси Харри Магуайрнинг трансфери масаласида расмий таклиф юборишди. Бу ҳақда Sky Sports хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра Манчестернинг ҳар иккала клуби ҳам Англия терма жамоаси аъзоси учун 72 млн евродан воз кечишга тайёр. “Тулкилар” эса улар таклиф қилаётган маблағдан яна 10 млн евро кўпроқ талаб қилмоқда.

Маълумот учун, Магуайр ўтган мавсум Англия премер-лигасида жами 31та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 3та гол ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!