Манчестер грандлари бир мураббийни кўзламоқда

“Тоттенхэм”дан истеъфога чиққан ишсиз юрган Маурисио Почеттино яна Англия премьер-лигасига қайтиши мумкин.

Mirror нашри тарқатган хабарга қараганда, аргентиналик мутахассисга "Манчестер Сити" ва "Манчестер Юнайтед"дан жиддий қизиқишлар пайдо бўла бошлаган. Манчестер грандлари сўнгги пайтларда салбий натижалар қайд этилаётгани сабаб амалдаги бош мураббийлар - Уле Гуннар Сульшер ва Хосеп Гвардиолани истеъфога чиқариш ҳақида ўйлай бошлаган.

“Сити” айни дамда АПЛ мусобақа жадвалида 14-ўринда, “Юнайтед” эса 16-ўринда бормоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)