Манчестер ҳақидаги савол “Тоттенхэм” устозини жумбушга келтирди

BEPUL PROPAN

УЕФАнинг иккинчи  нуфузли мусобақаси – Европа лигаси финалида Англиянинг икки клуби “Манчестер Юнайтед” ва “Тоттенхэм” ўзаро куч синашадиган бўлди.

“Тоттенхэм” бош мураббийи Ангелос Постекоглу журналистнинг “Манчестер Юнайтед” ҳақидаги саволидан кейин жумбушга келди.

Журналистлар австралиялик мураббийдан “Бўлажак рақиб “Манчестер Юнайтед” Европа лигасилаги ғалаба улар учун мавсумни муваффақиятли қилмаслигини айтмоқда. “Тоттенхэм” учунчи? “Тоттенхэм” бунга бошқача қарайдими?”, деб сўради.

Ангелос Постекоглуга бу савол ёқмади ва жавоб анча кескин бўлди.

- Менга умуман фарқи йўқ. Нега мени “Манчестер Юнайтед”дагилар фикри безовта қилиши керак? Менга бунинг нима дахли бор?

“Манчестер Юнайтед” нега бундан деганини мураббийидан бориб сўранг!

Мен аввал-бошданоқ, бу турнир биз учун муҳим эканини таъкидлаб келаман.

Сизлар рақибни мендан кўра яхшироқ биламиз, чунки доимий тарзда кузатиб келасиз. Бу саволнинг жавоби аниқ. Одамлар улар жорий мавсумни бўш ўтказаётганини айтиб, бу мусобақанинг даражасини пасайтиришга уринмоқда ва бизни “Манчестер Юнайтед” билан тенглаширяпти, - деди “Тоттенхэм” бош мураббийи.

“Манчестер Юнайтед” ҳамда “Тоттенхэм” ўртасидаги Европа лигаси финали 21 май куни Испаниянинг Бильбао шаҳридаги “Сан-Мамес” стадионида бўлиб ўтади. Ғолиб жамоага келаси мавсум Европа Чемпионлар лигасида иштирок этиш ҳуқуқи берилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!