Манчестер клублари улоқни "Реал"дан илиб кетмоқчи
"Бавария" ҳимоячиси Давид Алаба фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин.
AS нашри маълумотига кўра, "Реал" қизиқиш билдираётган футболчи учун курашга "Манчестер Юнайтед" ва "Манчестер Сити" клублари ҳам қўшилди. Британия клублари футболчининг агенти Пини Захави билан алоқага чиқиб улгурди.
Алабанинг хизматларига "Реал" ва Манчестер клубларидан ташқари "Челси", ПСЖ ва "Барселона" ҳам қизиқиш билдирмоқда. Хабар қилинишича, Дайо Упамекано "РБ Лейпциг" билан шартномасини узайтиргани ортидан, МЮ Алаба борасида жиддийроқ таклиф билдирмоқчи.
Футболчининг шартномаси ёзда якунига етади. 1 январдан австриялик футболчи трансфер бўйича расмий музокараларни бошлаши мумкин.
Фикрлар