Англия Премьер-лигаси 27-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" - "Манчестер Юнайтед" учрашуви ўз якунига етди. Унда меҳмонлар 2:0 ҳисобида зафар қучди.

Дастлаб, 2-дақиқада Бруну Фернандеш учрашувда ҳисобни очди. Марсьялга нисбатан ишлатилган қўполлик натижасида бош ҳакам Энтони Тейлор мезбонлар дарвозаси томон пенальти белгилади. Тўп қаршисига келган португалиялик мўлжалда адашмади. Кейинчалик Люк Шоу ажойиб рейд уюштириб, якуний зарбаси билан ҳисобни ишончли кўринишга келтирди.

Шу тариқа, дербида ғалаба қозонган "қизил иблислар" очколари сонини 54 тага етказиб олган ҳолда, иккинчи ўринга қайтди. Имкониятни бой берган "Сити" 65 очкоси билан ҳамон пешқадам.

  • 90+6'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди.

  • 90+4'

    Де Брюйненинг кучли зарбасидан кейин тўпни дарвозабон қайтарди.

  • 90+2'

    Майдон эгалари сўнгги сонияларни ҳам ҳужумда ўтказмоқда.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Антони Марсьяль ўз ўрнини Неманья Матичга бўшатиб берди.

  • 87'

    Бурчакдан етказиб берилган тўпга Стоунз бироз ета олмади.

  • 85'

    "Сити" кетма-кет уринишлардан наф чиқара олмаяпти. Сўнгги бор бундай вазият қачон бўлганлиги шахсан менинг ёдимда йўқ.

  • 83'

    Де Брюйненинг узатмасидан кейин ҳимоячилар тўпни рақибга бермади. МЮ жуда тартибли ҳимояланмоқда.

  • 81'

    Уан-Биссака ўз жарима майдони ичида усталик билан ҳимояланди ва тўпни узоқлаштирди.

  • 79'

    Жарима майдони марказига етказиб берилган тўпга Стерлинг зарба бера олмади. Ўта қулай имконият кўкка совурилди.

  • 77'

    Гвардиола шогирдлари катта иштиёқ билан олдинга ўтмоқда. Аммо аксарият вазиятларда уларга омад кулиб боқмаяпти.

  • 75'

    Жамоасининг чиройли ҳужумини Фоден ноаниқ зарбаси билан якунлади. Фил ўйинга фаоллик қўшганини эътироф этиш жоиз.

  • 74'

    Жароҳат олган Маркус Рэшфорд ўз ўрнини Мэйсон Гринвудга бўшатиб берди.

  • 73'

    Футболчилар қолиб, майдон четидаги мураббийлар ўзаро тортишиб кетди. Мана бу ҳақиқий дерби!

  • 71'

    Габриель Жезус ўз ўрнини Фил Фоденга бўшатиб берди.

  • 70'

    Маркус Рэшфорд тиббиёт ходимларининг ёрдамига эҳтиёж сезмоқда.

  • 68'

    Марсьяль томонидан йўлланган зарбани Эдерсон қайтаришга эришди.

  • 66'

    Жоау Канселу ўз ўрнини Кайл Уокерга бўшатиб берди.

  • 65'

    Жезуснинг узатмасидан кейин тўп хавфли вазият юзага келди. Бироқ "шаҳарликлар"дан ҳеч ким тўпга ета олмади.

  • 63'

    Жарима майдони ичида МЮ футболчиси Жезусни усталик билан тўхтатди. Бугун "қизиллар"нинг кунига ўхшайди.

  • 62'

    "Қизил иблислар" зич ҳимояланмоқда. Мезбонлар ҳужумда катта қаршиликка дуч келяпти.

  • 60'

    Махрезнинг кучли зарбасидан кейин тўп трибуналарга йўл олди.

  • 58'

    Люк Шоуга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 57'

    Марсьялнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбасини Эдерсон ушлаб олди.

  • 55'

    Дэниель Жеймснинг зарбасидан кейин тўп йўлига Зинченко блок қўйишга муваффақ бўлди.

  • 54'

    МЮ футболчилари олдинги чизиқда шунчаки вақт ўтказиш учунгина тўпни бир-бирига узатяпти.

  • 52'

    Гол ўтказиб юборган "Сити" ўйинга фаоллик қўшмоқда. Интрига учун ҳам улар гол уриши шарт!

  • 50'

    ГООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! МЮ ҳисобдаги фарқни оширди!

    Майдоннинг ярмини ўзи босиб ўтган Шоу жарима майдони ичидан аниқ зарба йўллаб, ҳисобни ишончли кўринишга келтирди.

  • 48'

    Буууууууууууууумммммм! Родрининг зарбасидан кейин тўп устунни титратди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+2'

    Танаффус!

  • 45+1'

    Махрезнинг зарбаси устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 45'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    Кевин де Брюйненинг зарбасидан кейин тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

  • 42'

    Родрига нисбатан Бруну қоида бузди. "Сити"да яхши стандарт юзага келди.

  • 41'

    Жон Стоунз ўз жарима майдони ишончли ҳаракат қилиб, хавфни бартараф этди.

  • 39'

    Мезбонларнинг чап қаноти фаолроқ ҳаракат қилмоқда. Стерлинг - Зинченко тандеми ҳимоячиларга бошоғриқ туғдиряпти.

  • 37'

    Гюндоганнинг яқин масофадан йўллаган зарбасини Хендерсон эгаллаб олди.

  • 34'

    "Шаҳарликлар"нинг навбатдаги уриниши Стерлингнинг ноаниқ узатмаси туфайли охирига етмай қолди.

  • 32'

    Жезусга нисбатан жиддий қўполлик ишлатган Магуайр огоҳлантирилди.

  • 30'

    "Сити"га қарши ўйинда МЮ тўпни назорат қилмоқда. Бунақаси доим ҳам кузатилмайди, азиз мухлислар.

  • 28'

    Шоуни "хот-догга жўнатган" Махрез жарима майдони марказига узатма амалга оширди. Аммо Магуайр хавфни бартараф этди.

  • 26'

    "Шаҳарликлар" яна бироз сокинлашди. Бу тўфон олдидан бўладиган сукунатдек туюлмоқда.

  • 24'

    Зинченконинг "пушка" зарбасидан кейин дарвозабон тўпни қайтарди.

  • 23'

    Жарима майдони ичига ёриб кирган Стерлинг йиқилиб тушди. Энтони Тейлор унга ўрнидан туриши кераклиги уқтирди.

  • 20'

    Ўйин шиддатли ҳужумлар остида давом этмоқда. Футболчилар бир лаҳза бўлсада тинмаяпти.

  • 18'

    Марсьяль бир рақибини усталик билан ортда қолдирди. Аммо бошқа рақиби ортдан етиб келиб, уни тўхтатди.

  • 16'

    Жарима майдонига яқин ҳудудда Рэшфорд ккучли зарба йўллади. Эдерсон ўз ўрнида.

  • 13'

    Гвардиола шогирдлари майдон марказида тўпни назорат қилмоқда. Бироқ баъзи вазиятларда узатмалар хато йўналиш оляпти.

  • 11'

    Бруну Фернандеш ҳужумда қоида бузди. Тўп мезбонларга қайтарилади.

  • 9'

    Гюндоганнинг жарима майдони яқинидан йўллаган зарбасини Хендерсон ушлаб олди.

  • 8'

    "Сити" позицион ҳужумларни бошлаб юборди. Ана энди улардан тўпни олиб қўйиш муаммо бўлади.

  • 6'

    "Шаҳарликлар" майда паслар билан рақибни ҳовуридан тушуришга уринмоқда.

  • 4'

    Гол урган меҳмонлар фаол ўйин кўрсатишда давом этмоқда. Бу сафар Шоу жарима майдони ичига ёриб кирди ва зарба берди. Элерсон тўпни қайтарди.

  • 2'

    ГООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!

    Тўп қаршисига келган Бруну Фернандеш ўзидан чап бурчакка зарба бериб, ҳисобни очди!

  • 1'

    Илк дақиқадаёқ Марсьялга нисбатан ишлатилган қўполлик учун мезбонлар дарвозаси томон пенальти белгиланди.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!