"Манчестер Сити" - "Эвертон": Матнли трансляция

Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Англия Премьер-Лигаси сўнгги туридан ўрин олган марказий учрашув: "Манчестер Сити" - "Эвертон" баҳсига хуш келибсиз. Ўйинни сайтимиз орқали матнли кўринишда кузатиб боришингиз мумкин.

  • 90+2'

    Учрашув якунланди! "Сити" АПЛни йирик ҳисобдаги ғалаба билан якунлади. Эътиборингиз учун раҳмат!

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 87'

    "Эвертон" айни дақиқаларда тўпни назорат қилмоқда. Аммо хавфли ҳужумлар юзага келмаяпти.

  • 84'

    "Манчестер Сити" бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 80'

    "Манчестер Сити" буёғига ўйинни қисқа паслари билан назорат қилмоқда.

  • 78'

    Ришарлисон ўрнига Нкунку ўйинга қўшилди.

  • 76'

    ГОООООООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Агуеродан дубль! Ҳисоб 5:0 кўринишига келди! 

  • 74'

    Габриель Жезус ўрнига Ферран Торрес ўйинга қўшилди.

  • 71'

    ГООООООООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Агуеро дарвозани ишғол қилди! Патсги чап бурчагини очиқ қолдирган Пикфорд ожиз қолдирилди. 4:0!

  • 70'

    Лукас Динь майдонда тиббий ёрдам олмоқда.

  • 68'

    Стерлингга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 67'

    Эдерсон ўйинни ўқимоқда. Ришарлисоннинг зарбаси қайтарилди.

  • 66'

    Аллан майдонда тиббий ёрдамга муҳтож. Ўйинда кичик тўхталиш юзага келди.

  • 64'

    Маҳрез ўрнига Агуеро ўйинга қўшилди.

  • 63'

    "Эвертон" аъзолари қисқа паслар билан ўйинни назорат қилмоқда.

  • 61'

    Кевин де Брюйне бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 58'

    Фоден заҳирага олинди. Унинг ўрнига Родри ўйинга қўшилди.

  • 57'

    "Эвертон"да ўзгариш: Дукуре ва Сигурдссон ўрнига Ивоби ҳамда Бернард ўйинга қўшилди.

  • 56'

    Люка Динь бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди, бироқ хавфли вазият юзага келмади.

  • 53'

    ГОООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Фил Фоден яқин пастги бурчакка идеал зарба йўллади ва дарвозани ишғол қилди! 3:0!

  • 52'

    Де Брюйне бурчак тўпини ижро этади. Стандарт вазият.

  • 51'

    Люка Динь бурчак тўпини ижро этди, бироқ ҳимоячилар қайтарди.

  • 48'

    "Эвертон" бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради. Сидурдссон тўп олдида.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди.

  • 45'

    Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45+2'

    Биринчи бўлим якунланди. Танаффус.

  • 45+'

    Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 43'

    Катта тезликда ичкарига ёриб кирмоқчи бўлган Ришарлисон ҳимоячилар томонидан тўхтатилди.

  • 42'

    "Эвертон" ўйин темпини назорат қилиб турибди.

  • 41'

    Зинченко жарима майдончаси ичига тўпни етказди, бироқ шериклари тўпга зарба бера олмади.

  • 40'

    Маҳрез ҳимоячилар томонидан тўхтатилди, қарши ҳужум кўришимиз мумкин.

  • 38'

    Бурчакдан тўпни ўйинга "Эвертон" ўйинга киритиб берди, бироқ хавфли вазият юзага келмади.

  • 37'

    Гильфи Сигурдссон пенальтидан фойдалана олмади! Эҳ, нақадар омадсизлик!

  • 36'

    Диаш ўта қўпол ўйнади. Бош ҳакам пенальти белгилаши мумкин!

  • 36'

    Рубен Диаш сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 35'

    Сигурдссон "Эвертон"нинг бурчак тўпини ўйинга киритиб беради.

  • 34'

    "Эвертон" тўпни назорат қилмоқда, бироқ хавфли ҳужумлар йўқ.

  • 32'

    "Сити" такрорий бурчак тўпидан ҳам хавфли вазият ҳосил қила олмади.

  • 31'

    "Манчестер Сити"да бурчак тўпи. Стандарт вазият.

  • 28'

    Раҳим Стерлинг жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб олди ва зарба берди! Сейв!

  • 27'

    "Манчестер Сити" ажойиб жамоавий ўйин кўрсатмоқда.

  • 25'

    "Манчестер Сити" бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 23'

    Холгейт сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 20'

    Рияд Маҳрез жамоасининг позицион ҳужумини ноаниқ ҳаракати сабаб тўхтатиб қўйди.

  • 18'

    Зинченко кўп рақибларини ортда қолдирди, бироқ сўнгги узатмани амалга ошира олмади.

  • 15'

    ГООООООООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Габи Жезус ҳисобни ишончли кўринишга келтириб қўйди! "Сити" устунликни яққол қўлга киритди.

  • 14'

    "Манчестер Сити" тўпни назорат қилмоқда.

  • 12'

    ГООООООООООООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Кевин де Брюйне чиройли зарбаси билан ҳисобни очди! 1:0! Супер.

  • 10'

    "Эвертон" аъзолари ўйин қоидасини бузди. Жарима зарбаси.

  • 9'

    "Сити" қисқа паслари билан ўйиндаги назоратни қўлга олмоқда.

  • 8'

    Ришарлисонга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 7'

    Кевин Де Брюйне тўпни бурчакдан ўйинга киритиб беради.

  • 5'

    Зарбага аниқлик етишмади. Пикфорд тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 4'

    Фоден қулай пасни дарвозага тўғирлай олмади.

  • 2'

    "Сити" ўйинни калта паслар билан фаолликда бошлади.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!