"Манчестер Сити" - "Фулхэм": Матнли трансляция

Англия Премьер Лигаси 11-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" - "Фулхэм" учрашуви бошланиш арафасида. Сиз ушбу учрашувни сайтимиз орқали матнли трансляция шаклида кузатиб боришингиз мумкин. Воқеалардан бохабар бўлиб туриш учун саҳифани янгилаб туришингиз тавсия этилади.

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

  • 90+'

    Ўйиннинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 87'

    Де Брюйне ҳимояга ёрдамга келиб, тўпни узоқлаштирди. 

  • 85'

    Замбонинг узатмаси ўхшамади. 

  • 83'

    Лофтус-Чикнинг ўрнига Кэрни майдонга тушди. 

  • 80'

    Кавалейрунинг узатмаси ноаниқ кетди. 

  • 78'

    Рубен Диашнинг зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 75'

    Лофтус-Чикнинг зарбаси бироз ноаниқ кетди. 

  • 72'

    Бобби Рид ўрнига Абубакар Камара майдонга тушди. 

  • 70'

    Бурчак зарбасини Де Брюйне муваффақиятли амалга ошира олмади. 

  • 68'

    Рид ўрнига Лемина майдонга тушди. 

  • 67'

    Адарабиойо тиббий ёрдам олмоқда. 

  • 65'

    Канселунинг узатмаси муваффақиятсиз чиқди. 

  • 62'

    Мендининг узатмаси ўхшамади. 

  • 60'

    Гюндоган ҳужумда фол ишлатди. 

  • 57'

    Де Брюйне бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади. 

  • 55'

    "Сити" тўпни назорат қилмоқда. 

  • 52'

    Канселу яна бир вазиятни барбод қилди. 

  • 50'

    Де Брюйненинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди. 

  • 48'

    Маҳрезнинг узатмаси Жезусгача етиб бормади. 

  • 47'

    Аинанинг узатмаси ўхшамади. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45'

    Танаффус. 

  • 45+'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 44'

    Родрининг узатмаси ўхшамади. 

  • 43'

    Лукманнинг жарима майдонига узатган тўпига ҳимоячилар биринчи бўлди. 

  • 41'

    Канселунинг узатмаси оддий чиқди. 

  • 39'

    Жезуснинг зарбаси бироз ноаниқ кетди. 

  • 37'

    Стерлинг жарима майдонига узатган тўп ҳимоячилар томонидан қайтарилди. 

  • 34'

    Маҳрез жарима зарбасини амалга оширди. Ҳимоячилар қайтарди. 

  • 32'

    Стерлингнинг зарбасини Ареолья қайтарди. 

  • 31'

    "Фулхэм" бурчак зарбасидан наф чиқара олмади. 

  • 29'

    Замбонинг узатмаси кучли чиқди. 

  • 26'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Де Брюйне 11 метрлик нуқтадан адашмади. 

  • 25'

    Стерлинг жарима майдони ичида йиқитилди. Мосс пенальти белгилади. 

  • 22'

    Маҳрезнинг бурчак узатмаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди. 

  • 20'

    Гюндоганнинг паси ўтмади. 

  • 18'

    Аина тўпни қўли билан ўйнади. 

  • 16'

    Канселунинг жарима майдонига узатмаси ноаниқ кетди. 

  • 13'

    Маҳрез бурчак зарбасини тезкор тарзда амалга оширмоқда. 

  • 11'

    "Сити" позицион ҳужумга ўтмоқда. 

  • 8'

    Бурчак тўпи Рид томонидан амалга оширилди. Аммо ҳимоячилар ўз ўрнида. 

  • 5'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Де Брюйненинг узатмасидан сўнг, Стерлинг ҳисобни очди. 

  • 3'

    Стерлингнинг бирга-бир вазиятдан берган зарбасини Ареолья томонидан қайтарилди. 

  • 1'

    Ўйин бошланди. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол ихлосмандлари.  АПЛ навбатдаги турида "Манчестер Сити" ўз уйида "Фулхэм"ни қабул қилади. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб боради. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!