"Манчестер Сити" - "Лестер": Матнли трансляция

  • 90'

    Ўйин якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    Асосий вақтга 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Тилеменс пенальтини аниқ амалга оширди.

  • 86'

    Мэддисон ҳам пенальти ишламоқда. 

  • 86'

    Варди ўрнига Ихеаначо майдонга тушди.

  • 84'

    ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Аке бурчакдан узатилган тўпни боши билан дарвозага йўллади.

  • 84'

    Стерлингнинг жаримадан йўллаган зарбаси жонли деворга тегиб майдонни тарк этди.

  • 80'

    Эванс ўрнига Фукс майдонга тушди.

  • 77'

    ГОООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Мэддисондан супер зарба ва гол. Жарима майдони ташқарисидан берилган зарба мукаммал чиқди.

  • 73'

    "Сити"нинг узатмалари ўтмаяпти.

  • 68'

    Пратт ўрнига Меддисон майдонга тушди.

  • 67'

    Стерлингнинг зарбаси ўхшамади.

  • 64'

    Делапнинг бош билан берган зарбаси дарвоза тўсинига тегди.

  • 61'

    "Сити"нинг ҳужумлари ўхшамаяпти.

  • 58'

    ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Варди иккинчи пенальтини ҳам аниқ амалга оширди.

  • 57'

    Варди яна пенальти ишлади. Гарсия уни жарима майдони ичида йиқитди.

  • 56'

    Эдерсон Барнснинг жуда хавфли зарбасини қайтариб қолди.

  • 54'

    ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Кастаннинг ажойиб узатмасини Варди супер зарба орқали Эдерсон постига йўллади.

  • 52'

    Маҳрезнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси бироз ноаниқ кетди.

  • 51'

    Фернандиньо ўрнига Делап майдонга тушди.

  • 51'

    Амарти сариқ карточка ишлаб олди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 42'

    Барнс ҳам тўпни узатишга кечикди.

  • 41'

    Жастин тўп узатишда кечикди ва уни олдириб қўйди.

  • 37'

    ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Варди пенальтидан унумли фойдаланди.

  • 36'

    Уокер жарима майдони ичида Вардини яққол ушлаб қолди. Пенальти.

  • 35'

    Родрининг голи офсайд сабаб бекор қилинди.

  • 29'

    Жастиннинг қанотдан амалга оширган узатмасини ҳимоячилар қайтариб юборди.

  • 26'

    Жастиннинг тўп узатишдаги хатоси сабаб яхшигина вазият бой берилди.

  • 26'

    Шмейхель яна бир зарбани ушлаб қолди.

  • 22'

    Тилеменс сариқ карточка олди.

  • 22'

    Гарсия Барнснинг юришини зарарсизлантирди.

  • 20'

    "Сити" тўпни назорат қилмоқда. "Лестер" босим уюштирмас экан, бу ҳолат давом этаверади.

  • 17'

    Стерлингнинг зарбасини Шмейхель ушлаб қолди.

  • 15'

    "Лестер" ҳужумга ўтишга ҳаракат қилмоқда. Аммо "Сити" ҳимояси бунга имкон бермаяпти.

  • 13'

    Родрининг узоқ масофадан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 8'

    Гарсиянинг хатоси жамоасига қимматга тушиши мумкин эди. Эдерсон ўз вақтида тўпга чиқиб келиб, хавфни бартараф этди.

  • 6'

    Жастин Уокернинг хавфли юришини тўхтатиб қолишга эришди.

  • 4'

    ГОООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Бурчакдан узатилган тўпни ҳимоячилар қайтарди. Қайтган тўпга Маҳрез берган зарба идеал чиқди.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

  • 0'

    АПЛда жорий турнинг марказий учрашувларидан бири бошланмоқда.

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ibpax Ibragimic
27/09/2020 21:12
Ман Сити кучли
Donyor Rustamov
27/09/2020 20:23
VARIYDAN GOL KUTIP QOLAMIZ????