"Манчестер Сити" дарвозабони Лига кубоги финалида тарихий натижа қайд этди

"Манчестер Сити" дарвозабони Жеймс Траффорд Англия Лига кубоги финалида "Арсенал"га қарши учрашувда (2:0) ўз дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди. У бу натижани 23 ёш 163 кунлигида қайд этди.

Шу тариқа, "шаҳарликлар" посбони сўнгги 48 йил ичида ушбу турнир финалида гол ўтказмаган энг ёш англиялик дарвозабонга айланди. Бу ҳақда Squawka нашри хабар берди.

Жорий мавсумда "канонирлар" ва "шаҳарликлар" АПЛнинг 5-турида ҳам ўзаро тўқнаш келган эди. Ушбу баҳс 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланган.

Ўтган йили Англия Лига кубоги ғолиблигини "Ньюкасл" қўлга киритган эди. Финалда "қарғалар" "Ливерпуль"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!