"Манчестер Сити" 1 та кам ўйин ўтказганига қарамай АПЛ жадвалида пешқадамга айланиб олди!

Англия Премьер-Лигаси 1-турининг қолдирилган баҳси бўлмиш "Манчестер Сити" - "Астон Вилла" баҳси ўз ниҳоясига етди. Учрашувда мезбонлар ишончли, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Голларга Бернарде Силва ҳамда Илкай Гюндоганлар муаллифлик қилишди.

Ушбу ғалабадан сўнг шаҳарликлар ўз очколари сонини "Лестер"ники билан тенглаштириб олган ҳолда (38) АПЛ турнир жадвалида пешқадамга айланиб олишди! Бунинг устига уларнинг ихтиёрида яна битта захира ўйини ҳам мавжуд. Воқеалар ривожи мана шундай Пеп шогирдларининг фойдасига ишлайверса, улардан бу мавсум ҳам чемпионлик кўришимиз ҳеч гапмас. Кузатамиз.

  • 90+4'

    Учрашув якунланди! "Манчестер Сити" захира баҳсида ғалаба қозониб, 1-ўринга кўтарилиб олди. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб борди. Эътиборингиз учун раҳмат!

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 90'

    ГООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Гюндоган ҳисобни ишончли кўринишга келтириб қўйди! Мартинез унинг зарбаси олдида ожиз қолди. 2-0!

  • 90'

    Пенальти! Метти Кеш жарима майдони ичида қўл билан ўйнади ва ҳакам 11 метрлик нуқтани кўрсатди! Гюндоган тўп олдида.

  • 89'

    "Сити" бурчак тўпи тепади. Фоден тўп олдида.

  • 86'

    Нил Тейлор қўпол фол қайд этгани боис сариқ карточка олди.

  • 82'

    Тортишув чўзилиб кетди. Ҳакам унга 2-сариқни кўрсатиб, майдондан четлатди! Қизил карточка!

  • 81'

    Дин Смит сариқ карточка олди? Нега? Ҳамма ҳайратда. Футболчининг ўзи ҳакам билан тортишмоқда.

  • 80'

    ГООООООООООООООООЛЛЛ!!! Учрашувда ҳисоб очилди! Родрининг узатмасидан сўнг Бернарду Силва дарвозани ишғол қилди!!! 1-0!

  • 79'

    Фоден бурчак тўпини ижро этди.

  • 79'

    Жон Стоунзнинг зарбаси ҳимоячилар томонидан блокланди. Шаҳарликлар бурчак тўпи тепади.

  • 77'

    "Астон Вилла" футболчилари бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беришди. Бироқ "Сити" ҳимоячилари доимгидек фаол.

  • 75'

    "Астон Вилла"да ҳам ўзгариш майдонга ташланмоқда: Метт Таргетт ўрнига Нил Тайлор майдонга тушди.

  • 72'

    "Манчестер Сити" сафида ўзгариш: Рияд Маҳрез Стерлингнинг ўрнига майдонга тушди.

  • 71'

    Фил Фоден бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 70'

    Меҳмонлар сафида 2 ўзгариш: Баркли ва Траоре ўрнига Эл-Ғози ҳамда Жейкоб Ремзи ўйинга қўшилишди.

  • 68'

    "Астон Вилла" аъзоси Дуглас Луиз сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 66'

    Гюндоган тўпга ўта қўпол тарзда чиқиб келди, буни кўриб турган Жонатан Мосс фол қайд этди.

  • 64'

    Гюндоган тўп билан яхши ўйнади, бироқ ҳимоячилар уни тўпсизлантиришди.

  • 60'

    "Сити"да яна бир ўзгариш: Де Брюйне ўрнига Габриэль Жезус майдонга тушди.

  • 59'

    Тўп назорати статистикаси: 72:28!

  • 54'

    Канселунинг зарбасига бироз аниқлик етишмади! Бу деярли гол эди!

  • 52'

    Бурчак тўпи. Фил Фоден бурчак зарбасини яхши амалга оширди, бироқ ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришди.

  • 49'

    "Манчестер Сити" асосан тўп назоратида ўйин намойиш этмоқда.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 45'

    Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45+3'

    1-бўлим якунланди. Танаффус.

  • 45+1'

    Бертран Траоре бурчакдан тўпни ичкарига етказиб берди, Диаш қаҳрамонлик қилди.

  • 45'

    1-таймга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 44'

    Фоденнинг бош билан берган зарбасини дарвозабон қайтарди!

  • 42'

    Кевин Де Брюйне бурчакдан тўпни ичкарига аниқ тарзда етказиб берди, бироқ яна ҳимоячилар фаол.

  • 40'

    Кевин Де Брюйне бурчакдан тўпни ичкарига етказиб берди, жарима майдони ичида палапартиш вазият юзага келганига қарамай, охирги сонияларда ҳимоячилар тўпни узоқлаштира олишди.

  • 39'

    Росс Барклининг ажойиб зарбасини Эдерсон қойилмақом сейви билан қайтарди!!!

  • 37'

    Бернарду Силва яна бир бор воқеалар ривожидан илдамлаб кетди.

  • 34'

    Бернарду Силва офсайдда қолиб кетди.

  • 33'

    Бурчакдан узатилган тўпни Бернарду Силва дарвозага тўғирлади. Бироқ ноаниқ.

  • 32'

    Фоден бурчак тўпидан унумли фойдалана олмади. Кросс ноаниқ кетди.

  • 31'

    Де Брюйненинг узатмасини ҳимоячилар ташқарига чиқариб юборди.

  • 28'

    Уокер барибир ўйинни давом эттира олмаслиги маълум бўлди. Ўйинни унинг ўрнига Олександр Зинченко давом эттиради.

  • 27'

    Грилиш бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди, бироқ ҳимоячилар фаоллик қилишди.

  • 24'

    Кевин де Брюйне бурчак тўпидан ноаниқ тарзда фойдаланди.

  • 23'

    Уокерда ҳаммаси жойида. У ўйинни давом эттира олади.

  • 21'

    Кайл Уокер тўқнашувда шикастланди ва майдонда тиббий ёрдам олмоқда.

  • 19'

    Умумий бурчак тўплари статистикаси: 5-0!

  • 15'

    Кевин де Брюйне яна бир бор бурчак тўпини ижро этади.

  • 14'

    Де Брюйненинг узатмасидан сўнг Канселу тўпни дарвозага йўналтирди, бироқ тўп юқорилаб кетди.

  • 13'

    "Сити" тезкорлик билан бурчак тўпини ижро этади.

  • 12'

    Гюндоган жарима майдони ичидаги Фоденга тўпни етказиб берди, унинг зарбасидан сўнг эса тўп ҳимоячига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди. 

  • 10'

    Кевин де Брюйненинг бурчак зарбасидан сўнг тўпга ҳаммадан биринчи бўлиб Мартинез чиқиб келди ва уни ушлаб олди. Тўп виллаликларда.

  • 9'

    Жек Грилиш жарима майдони ичига ажойиб узатма амалга оширди, бироқ ҳимоячилар тўпни узоқлаштира олишди.

  • 8'

    Бертран Траоре қарши ҳужумда тезкорлик намойиш этди, бироқ ҳимоячилар уни тўхтатишди.

  • 7'

    Де Брюйненинг узатмасидан сўнг ҳимоячилар фаоллик кўрсатиб вазиятни бартараф этишди.

  • 7'

    "Манчестер Сити" энди ўнг томондан бурчак тўпини ижро этади.

  • 6'

    Де Брюйненинг узатмасидан сўнг Жон Стоунз боши билан тўпни дарвозага йўналтирди, Эмилиано Мартинез ажойиб сейви билан тўпни ташқарига чиқариб юборди.

  • 6'

    Кевин де Брюйне тўп олдида. У бурчак тўпини ижро этади.

  • 5'

    Кевин де Брюйне жарима зарбасидан яхши фойдаланди, бироқ тўп ҳимоячилардан бирига тегиб майдонни тарк этди. "Сити" бурчак тўпи тепади.

  • 4'

    "Астон Вилла" футболчиси Метт Таргетт тўпга қўпол тарзда чиқиб келди, буни кўриб турган ҳакам фол қайд этиб, жарима зарбаси белгилади.

  • 1'

    Бош ҳакам ҳуштаги янгради ва ўйинга старт берилди. "Манчестер Сити" футболчилари ўйинни бошлаб берди.

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келишмоқда. Учрашув бошланиш арафасида.

  • 0'

    Англия Премьер-Лигаси 1-турининг қолдирилган ўйини бўлмиш "Манчестер Сити" - "Астон Вилла" учрашуви айни дамда бўлиб ўтмоқда. Учрашувни сайтимиз орқали матнли тарзда кузатиб боришингиз мумкин. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!