«Манчестер Сити» 100 миллион евро баҳоланган 18 ёшли истеъдодга кўз тикди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Франциянинг «Лилль» жамоасида ёрқин ўйини билан эътибор қозонаётган 18 ёшли Айюб Буадди фаолиятини «Манчестер Сити»да давом эттириши мумкин.

The Athletic нашри хабар беришича, «шаҳарликлар» Марокаш терма жамоаси ярим ҳимоячисини қўлга киритиш бўйича фаол иш олиб бормоқда. «Лилль» ўз иқтидорли футболчисини 100 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Маълумотларга кўра, қатор йирик клублар Буаддини сотиб олиб, яна бир мавсумга «Лилль» сафида қолдиришга тайёр эди. Бироқ «Манчестер Сити» футболчининг дарҳол жамоага қўшилишини истамоқда. Айни пайтда Буаддининг ўзи келажакда қаерда ўйнашини ҳали аниқ белгилаб олмаган.

2025/26 йилги мавсумда Буадди барча мусобақалар ҳисобга олинган ҳолда 42 та ўйинда майдонга тушиб, бир бор голли узатма амалга оширган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!