“Манчестер Сити” 123 йилда қайд этилмаган натижага эришди
Ads

Бундан бироз олдин Англия Премьер-Лигаси 8-туридан ўрин олган “Манчестер Сити” ҳамда “Сток Сити” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Унда “шаҳарликлар” 7:2 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди. Шу тариқа, Хосеп Гвардиола жамоаси ортда қолган 8 турда жамғарган очколари 24 тани ташклил этмоқда.

Бундан ташқари, “шаҳарликлар” 29 бор гол киритишга эришди Мазкур натижа сўнгги 123 йил ичида инглиз жамоалари орасида эришилган энг яхши натижа саналади.

Фақатгина 1894/95 йилги мавсумда “Эвертон” футболчилари 8 турда 30 та гол киритишнинг уддасидан чиққан эдилар.