"Манчестер Сити" 14 ўйиндан буён "Челси"га мағлуб бўлмаяпти
"Манчестер Сити" "Челси"га қарши мағлубиятсиз сериясини 14 та ўйинга етказди ва 2025/2026 йилги Англия Кубоги финалида 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Жамоалар Лондондаги "Уэмбли" стадионида куч синашди.
Жамоалар ўртасидаги сўнги расмий 14 та ўйинда иккита дуранг ва "шаҳарликлар"нинг 12 та ғалабаси қайд этилган. "Кўклар" Хосеп Гвардиола шогирдларини охирги марта 2020/2021-йилги мавсумда УЭФА Чемпионлар лигаси финалида 1:0 ҳисобида мағлуб этган.
Гвардиола бошчилигида “Манчестер Сити “ Англия кубогини учинчи маротаба қўлга киритди. Испаниялик мутахассиснинг жамоа бошқарувидаги 10 йил давомида қўлга киритган жами совринлари сони 20 тага етди.
Азизжон Абдувалиев

Фикрлар