“Манчестер Сити” 15 ёшли голкипер олиб келади
“Уимблдон” клуби тарбияланувчиси Спайк Бритс фаолиятини гранд клубда давом эттириш имкониятига эга бўлди.
Маълумотларга қараганда, “Манчестер Сити” истеъдодли дарвозабон трансферини тез кунларда амалга оширмоқчи. Бу ҳақда машҳур инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Спайк Бритсга Премьер-лиганинг яна бир клуби – “Брентфорд” ҳам қизиқиш билдирмоқда. Бироқ, ўйинчи учун курашда бу клуб “шаҳарликлар”га бас келолмайди.
Бритс Англиянинг 16 ёшгача бўлган терма жамоаси асосий посбони ҳисобланади. “Сити” мутасаддилари учун келажак учун ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Фикрлар