"Манчестер Сити" 17 ёшли бразилиялик футболчини сотиб олишга яқин турибди

Бразилиянинг "Флуминенсе" клуби ҳужумчиси Кайки "Манчестер Сити"га ўтишга жуда яқин турибди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, “шаҳарликлар” 17 ёшли бразилиялик футболчи учун 10 млн евро тўлашга тайёр. Аммо ушбу сумма қўшимча бонуслар ҳисобига яна 7 млн еврога ошиши мумкин.

Кайки "Флуминенсе" клуби трабияланувчиси ҳисобланади. У шу кунгача асосий жамоада фақат 1 та ўйин ўтказган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!