"Манчестер Сити" 18 ёшли аргентиналик иқтидор эгаси билан шартнома имзолади

"Манчестер Сити" ўз сафини Аргентинанинг "Эстудиантес" клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Дарио Сармьенто билан тўлдиради. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо ўзининг твиттердаги саҳифасида маълум қилди.

Юқоридаги манбага кўра, томонлар ушбу трансфер бўйича келишувга эришган. “Шаҳарликлар” Дарио учун Аргентина грандига бонуслар билан бирга 18 млн доллар тўлайди.

Бундан ташқари "Эстудиантес" Сармьентонинг келажакдаги трансферидан 20 фоиз улуш олади. 18 ёшли Дарио “Манчестер Сити” сафига жорий йилнинг 1 июлида келиб қўшилади.

“Манчестер Сити” жорий мавсум 33 турдан сўнг премьер-лига мусобақа жадвалида 77 очко билан яққол пешқадамлик қилмоқда.  Хосеп Гвардиола бошчилигидаги клуб Чемпионлар лигаси ярим финалида ҳам кураш олиб бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!