"Манчестер Сити" Агуэро ўринбосари учун 100 миллион евро тўлашга тайёр
"Манчестер Сити" "Тоттенхэм" форварди Харри Кейн билан шартнома имзоламоқчи. Бу ҳақда "Daily Mail" нашри ёзмоқда.
Манбанинг хабарига кўра, "шахарликлар" Кейнни жамоани тарк этиши кутилаётган Серхио Агуэрога ўринбосар сифатида кўрмоқда. "Сити" англиялик футболчи учун 100 миллион евро тўлашга тайёр.
Маълумот учун, Кейннинг "шпорлар" билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг июнь ойига қадар мўлжалланган.
Фикрлар