"Манчестер Сити" Англия терма жамоаси футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи
"Манчестер Сити" "Ноттингем Форест" ярим ҳимоячиси Эллиот Андерсонни трансфер қилиш устида фаол ишламоқда.
"Фичажес" нашри берган маълумотга кўра, "шаҳарликлар" раҳбарияти хавбек уларнинг тизимига мукаммал мос келишига ишонмоқда. Андерсоннинг ўзи ҳам "Сити"га ўтишга қарши эмас. "Ўрмончилар" Андерсон трансферидан 100 миллион евро ишлаб олишни режалаштирмоқда.
23 ёшли футболчининг ҳозирда "трансфермаркт" порталидаги нархи 60 миллион еврони ташкил этади. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзигача мўлжалланган.
Маълумот учун, англиялик ярим ҳимоячи жорий мавсум "Ноттингем" сафида 41 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол киритган ва 3 та голли узатма амалга оширган.
Фикрлар