"Манчестер Сити" Англия терма жамоаси ҳимоячиси билан музокаралар бошлади
The Independent хабарига кўра, "Манчестер Сити" январь ойида "Кристал Пэлас" ҳимоячиси Марк Гехи сотиб олмоқчи. Томонлар музокараларни бошладилар.
25 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзигача мўлжалланган, аммо "Сити" Гехи учун эркин агентлар бозорида бошқа клублар билан курашмаслик учун уни ҳозир олмоқчи.
Қайд этилишича, "Кристал Пелас" ҳимоячини камида 35 млн фунтга баҳоламоқда, Гехининг ўзи эса "Ливерпуль" ёки "Арсенал"га ўтишни афзал кўради.
"Ҳар икки клубда нималар бўлаётганини биладиган бир киши Гехи ёзгача "Пэлас"да қолишни истаётгани ва "Ливерпуль"га ўтишни "Сити"дан афзал кўраётганини айтди.
Яна бир манба қуйидагиларни маълум қилди: "Ҳа, у ёзгача қолмоқчи ва "Ливерпуль" ёки "Арсенал"га ўтишни истамоқда. "Арсенал" ҳақида эшитмаган эканман," деб ўйладим, аммо бу тахминан менга олдинроқ айтилган гапларга тўғри келади", - деди The Athletic журналисти Сем Ли Let Me Talk подкастида.



Фикрлар