
"Манчестер Сити" англиялик ҳимоячисига янги шартнома тайёрлаяпти
"Манчестер Сити" марказий ҳимоячи Жон Стоунзга янги шартнома таклиф қилмоқчи.
30 ёшли футболчи жароҳатлар сабаб яхши ўйин кўрсата олмаяпти. Аммо "шаҳарликлар" раҳбарияти англияликни келажак футболчиси сифатида кўради ва уни муҳим фигура деб ҳисоблайди. "GiveMeSport" нашри хабарига манчестерликлар Стоунзга тез орада янги шартнома таклиф қилишни режалаштирмоқда. Амалдаги келишув 2026 йилнинг ёзида тугайди.
Жорий мавсумда марказий ҳимоячи 11 марта майдонга тушиб, учта гол урди. Жон 2016 йилдан бери Манчестер гранди шарафин ҳимоя қилиб келмоқда ("Эвертон"дан 55,6 миллион еврога сотиб олинган).
Комментарии