
"Манчестер Сити" АПЛда 125 йилдан буён ҳеч бир клуб уддалай олмаган ишни қилди
Хабарингиз бор “Манчестер Сити” клуби кеча АПЛнинг 15-турида сафарда “Уотфорд”ни 2:1 ҳисобида енгди.
Таъкидлаш керакки, Хосеп Гвардиола шогирдлари жорий мавсум премьер-лигада ортда қолган 15та тур давомида рақиблари дарвозасига жами 45та гол киритиб, ўз дарвозаларидан бор йўғи 7та гол ўтказиб юборишган.
Эътиборлиси, дастлабки 15 турдан сўнг “шаҳарликлар”нинг тўплар нисбати +38 ни ташкил қилмоқда. Бу эса АПЛда сўнгги 125 йил ичидаги энг яхши кўрсатгичи ҳисобланади.
1892/93 йилги мавсумда дастлабки 15та турдан сўнг "Сандерленд"нинг тўплар нисбати +39 бўлган.
Фикрлар